Россия оммавий ахборот воситаларига кўра, бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Космик тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.

“Прогнозга кўра, Ерга яқинлашаётган қуёш шамоли оқимининг тезлиги 24 соат ичида оша бошлайди. Шундан сўнг геомагнит индекслар ҳам кўтарила бошлайди”, дейилади лабораториянинг Telegram-каналида.

Кутилаётган бузилишлар манбаи Қуёшнинг жанубий қутбларидан шимолий қутбларига “улкан ёриқ”қа ўхшаш жуда катта, ғалати шаклдаги тож туйнуги эканлиги таъкидланмоқда. Туйнук Қуёшда анча вақтдан бери мавжуд бўлиб, бир ой олдин Қуёш дискининг кўринадиган томонини кесиб ўтган, деб хабар берди report.az.