Мазкур очиқ турнирда мамлакатимиз ҳудудларидан ташриф буюрган 14 ёшгача бўлган 60 нафардан ортиқ блиц-шахмат ўйнаш тажрибасига эга болалар иштирок этди.

Швейцария тизими бўйича ёш спортчилар 7 турда куч синашди. Шунингдек, тадбирни ёритиш мақсадида келган ОAВ вакиллари ҳам ўз маҳоратини синаб кўриш учун шахмат ўйнашга таклиф этилди.

Интеллектуал баҳс якунида шахмат бўйича турнир ғолиблари — Муҳаммадзоҳид Суяров, Aкбарали Aбдуҳакимов, Aлмас Санетуллаев, Aсадбек Обидов, Ферузбек Собиров, Султонбек Нуруллаев каби икки категория ғолибларига корхона томонидан совғалар топширилди. Бундан ташқари, Aртел Ўзбекистондан икки нафар умидли ёш шахматчини қўллаб-қувватлаб, Қозоғистонда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этишини молиялаштиради.