Унда ТДЮУ ректори Раҳимжон Ҳакимов ҳамда Олий иқтисодиёт мактабининг ҳуқуқ факультети декани Вадим Виноградов қатнашиб, ўзаро ҳамкорлик масаласида фикр алмашди.

Томонлар бакалавр ва магистрантлар учун икки томонлама диплом бериш амалиётини йўлга қўйиш, иккала олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда қўшма дарслар ташкил этиш, ТДЮУ ёзги ва қишки мактабларида ҳамкор университет талабалари иштирокини таъминлаш, илмий фаолиятни биргаликда олиб бориш бўйича келишиб олдилар.

Тошкент давлат юридик университети
жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими