Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18-19 май кунлари ушбу мамлакаткатга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувлар, Ўзбекистон ва Хитой, умуман, Марказий Осиё давлатлари журналистлар уюшмалари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, биргаликда халқаро медиафорумлар ўтказиш бўйича сўз юритилди.

Шунингдек, имзоланган келишув асосида икки мамлакат оммавий ахборот воситалари вакилларини тажриба алмашишини таъминлаш, ўзаро борди-келдини йўлга қўйиш  хусусида фикр алмашилди.

–Ушбу келишувда тажриба алмашиш учун жўнатиладиган делегация аъзолари олти кишидан ошмаслиги, сафар муддати етти кунгача этиб белгиланди, – дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов. – Келишувимизда ҳар бир масалага ойдинлик киритилган. Унга кўра, қабул қилувчи томон журналистлар делегация аъзоларининг яшаши, овқатланиши, ички транспорт ва таржимонлик хизмати харажатларини қоплайди. ОАВ гуруҳини кузатувчи томон эса фақат борди-келди йўл чипталарини харид қилади. Шунингдек, томонлар бир-бирига дастурлар тайёрлаш, виза расмийлаштирилиши каби масалаларда кўмаклашишни ҳам ўз зиммаларига олади.

Маълумот учун, Умумхитой Журналистлар ассоциацияси 1937 йили 8 ноябръ куни ташкил этилган. Ассоциация дунёнинг 120 дан ортиқ давлатлари журналистлар ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.  

Ҳамкорлик келишувини имзолаш маросимида томонлар бир-бирларига эсдалик совғаларини топширдилар.

 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ахборот хизмати