Меморандум доирасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўртасида нотариат соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдам бериш, тушунтириш ва маслаҳатлар бериш, тизим ходимлари учун нотариуслар билан учрашув ва семинарлар ташкил этиш, томонлар соҳасига оид масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг ҳамкорликда кўриб чиқилиши, аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича Медиа-режа тузиш, идоралараро алоқа ҳамда маълумот алмашинувини йўлга қўйиш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Семинар ва матбуот анжуманлари АОКА анжуманлар залида ўтказилади. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ташкил топган куннинг 1 йиллиги, аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда нотариусларнинг роли, шунингдек, нохолис, ишончсиз ва қонунчиликка кўра тақиқланган ахборотларни оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилишининг олдини олишга бағишланади.