Суҳбат аввалида томонлар Ўзбекистон ва Туркия раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси туфайли икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишонч асосида ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оила масалаларида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мавзуларида фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Туркия Республикасининг Оила ишлари ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласи кўриб чиқилди.

Шунингдек, мулоқот давомида ҳамкорлик муносабатларини келгусида амалий ҳаракатлар билан янада бойитиш бўйича режалар муҳокама қилиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.