Мазкур келишувда қишлоқ хўжалиги, манзарали боғдорчилик, гулчилик, кўчатчилик, мева-сабзавотчилик, асаларичилик, чорвачилик, ипакчилик йўналишларида илғор билим ҳамда кўникмага эга мутахассислар тайёрлашда ҳамкорликни ташкил этиш масалалари қамраб олинган.

Унга асосан Наманган вилояти билан Университет ўртасида агрономия, янги навларни жорий қилиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳаларида юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш, ишлаб чиқаришга замонавий инновацион технологияларни жорий этиш ишлари олиб борилади.     

Бугун ўзаро келишув ҳужжатига Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Тошкент давлат аграр университети ректори Нарзулло Обломуродов имзо чекдилар. 


Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.