От спортининг конкур йўналиши бўйича “Maxima Masters” мусобақаси 2-босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ҳамда иқтидорли спортчи Бегзод Қурбонов белгиланган йўналишни муваффақиятли босиб ўтди.

У тўсиқ баландлиги 140 см бўлган “Олтин тур” баҳсларида King Cornett лақабли отида 3-ўринни эгаллади, дейилади Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида.