Эътиборлиси, ушбу мусобақа Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.
Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, бугун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари дунё биринчилигида иштирок этиш учун Португалияга жўнаб кетди.
Жаҳон чемпионатида қуйидаги спортчилар юртимиз шарафини ҳимоя қилади:
1. Ислам Асланов,
2. Богдан Биктимиров,
3. Фирдавс Мусабеков,
4. Кирилл Панков,
5. Музаффар Турсунхўжаев,
6. Муслима Одилова.