Кеча, 18 декабрь кунги мусобақада ўзбекистонлик кикбоксингчилар 6 та олтин медаль совриндори бўлди:

1. Абдумуротов Давлатбек — 67 кг;

2. Косолапов Сергей — 69 кг;

3. Махмудов Назарбек — 51 кг;

4. Баратов Ҳасанхон — 91 кг;

5. Азимов Муродбек — 91 кг;

6. Баратов Ҳусанхон — 91 кг.

Осиё чемпионатида 22 нафар кикбоксинг спорт устаси 27 та йўналишда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди. Чемпионат сарҳисобига кўра спортчилар 24 та медални қўлга киритди:

10 та олтин;

9 та кумуш;

5 та бронза.

Қувонарлиси, спортчиларнинг 6 нафари Жанг санъати жаҳон ўйинлари йўлланмаси учун белгиланган вазн тоифасида курашиб, уларнинг учтаси кейинги йил Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган Жаҳон ўйинлари мусобақасида қатнашиш имкониятига эга бўлди.

Келгуси йилда Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган жанг санъати жаҳон ўйинларида Ўзбекистондан биринчи марта кикбоксинг устаси сифатида юрт байроғини кўтарадиган спортчилар танишинг:

Истамов Зарифжон — 60 кг;

Косолапов Сергей — 69 кг;

Чориева Малика — 65 кг.