Ўзбекистонлик кикбоксинг спорт усталари нуфузли халқаро мусобақасида 8 та олтин медални қўлга киритди.

Чемпионатда Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, 8 та олтин медални қўлга киритди. 

ТАТАМИ бўйича:

Содиқов Фузайл – 42 кг вазн тоифасида Лайт-контакт, Кик-лайт йўналишларида 2 та олтин медал,

Мустафин Марат – 42 кг вазн тоифасида Лайт-контакт, Кик-лайт йўналишларида 2 та олтин медал.

РИНГ бўйича:

Баратов Ҳасанхон – +91 кг вазн тоифасида Фулл-контакт йўналишида1 та олтин медал,

Баратов Ҳусанхон – +91 кг вазн тоифасида Лоу-кик йўналишида 1 та олтин медал

Насретдинов Бекзод – 67 кг вазн тоифасида Фулл-контакт йўналишида 1 та олтин медал,

Амиржонов Муҳаммадзокир – 54 кг вазн тоифасида Фулл-контакт йўналишида 1 та олтин медал.

Маълумот ўрнида, "Indian-open нуфузли халқаро мусобақа саналиб, Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан тайёргарлик ҳисобланади.