У ерларда ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган кенгайтирилган йиғилишларда иштирок этди.
Мазкур йиғилишларда туман ва шаҳар ҳудудларида истиқомат қилиб келаётган ҳамда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилди ва «Аёллар дафтарига» киритилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 1 806 нафар хотин-қизлардан 1 792 нафари билан сайёр учрашувлар ўтказилди.
Қабул қилинган хотин-қизларнинг 674 нафари ёки 37,6 фоизи суд-ҳуқуқ масаласида, 1 118 нафари ёки 62,4 фоизи эса адлия ва ижтимоий-иқтисодий бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.
Жами суд ҳуқуқ масалаларидаги 674 та мурожаатлардан 419 таси ёки 62,2 фоизи бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 226 та ёки 33,5 фоиз мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди, 29 та ёки 4,3 фоиз мурожаатлар бўйича шикоят ва аризалар қонуний ҳал этиш учун қабул қилинди.
Ҳудудларда «Аёллар дафтари»га энг кўп ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар киритилган Бахмал, Ғаллаорол, Арнасой ва Зафаробод туманларида сайёр қабуллар ташкил этилиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқий муаммоларини ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли чоралар кўрилди.
2021 йил мен «Аёллар дафтари»га киритилиб, қуёнчилик билан шуғулланиш учун кредит олмоқчи эдим, лекин турли идоралар эшигини қоқиб кўп сарсон бўлдим. Судьялар томонидан ташкиллаштирилган сайёр қабулга келиб масаламни айтганимдан кейин менга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва мен кредит эвазига тадбиркорлигимни кенгайтирадиган бўлдим, — дейди Жиззахлик Нигора Нурматова.
Бундан ташқари туман Адлия бўлими ва бошқа масъул ташкилот ва идоралар томонидан ҳам «Аёллар дафтари»га киритилган ва ҳуқуқий ёрдамга муҳтож сифатида рўйхати келтирилган хотин-қизларнинг иштирокида йиғилиш ўтказилиб, уларнинг барчасининг мурожаатлари жойида ўрганилиб, уларга тегишли тартибда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши таъминланган. Ёзма мурожаатларнинг 16 нафари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, адлия бўлими ва бошқа идоралар томонидан қабул қилинди.
Тегишли режага кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан барча мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилиб келиняпти.
Жиззах вилоят суди матбуот хизмати.