Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги телеграмм каналида қайд этилишича, тренерлар тайёрлашдан асосий мақсад ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиёда ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ваколатларни кенгайтириш бўйича минтақавий ташаббуси орқали шахслараро мулоқот ва жамиятнинг шахсий ва ижтимоий ўзгаришларга кўмаклашиш қобилиятини оширишдан иборат.

8 кун давомида Колумбия университети ижтимоий иш бўйича мураббийлар мактаби томонидан 40 та мураббийлар ўқитади. Тренерлар учун тренинг миллий тренерлар жамоаси таркибини кенгайтириб, гуруҳга Ўзбекистоннинг 6 та олий ўқув юртлари, шунингдек, 7 та давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари вакиллари кирган. Келгусида ҳар бир йўналишда олинган билимларни барча соҳалар бўйлаб тарқатиш учун махсус тренинглар ўтказиш режалаштирилган.