Таъкидланишича, 2023 йил 1 июнга қадар пахта, ғалла, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнлари рақамлаштирилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойилида хизмат кўрсатиш учун "Агроплатформа" ахборот тизими жорий этилади.
2023 йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар қўй гўшти, парранда гўшти, мол гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи товарларнинг чакана савдо обектларида харидини амалга оширганда харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.
Мазкур чора-тадбирларни молиялаштириш учун Жаҳон банкнинг “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида жалб қилинган 130 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни йўналтирилади.