Сирдарё туманида ҳам лойиҳа доирасида туманда яна 70 нафар ёшларга ғалладан бўшаган майдонларда экспорт боб маҳсулотларни етиштиришни имконияти пайдо бўлди. Туман мутасадди ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмагида 50 сотих ер майдонига экин экиш ишлари бошлаб юборилди.

— Айни кунларда бизга ўхшаган ёшларга ер ажратилиши айни муддао бўлди. Менга ажратилган жойга кузги картошка, сабзи ва мош экмоқчиман, Худо хоҳласа яхшигина даромад оламан, — дейди уй бекаси Нилуфар Умарова.

Маълумот учун: жорий йилнинг 11 июн куни Сирдарё туман хокимлиги, туман прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан биргаликда Истиқбол, Дехқонобод, Навоий маҳаллаларида жами 70 нафар ишсиз ёшларга 0,5 гадан ер ажратиб берилди.