– Маҳаллаларда узум, жийда, беҳи каби дарахтларни кўпайтириш керак. Бу борада Тошкент тажрибасини яратиш бўйича алоҳида ҳужжат чиқарамиз, – деди давлатимиз раҳбари.
Шунингдек, шаҳар ҳокимига телевидение орқали ҳар ўн беш кунда пойтахтда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни тарғиб қилиш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб бориш вазифаси қўйилди.
Ўз навбатида, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бир замонлар пойтахт маҳаллаларида, ҳовлиларда кўп-кўп боғлар, мевали дарахтлар бўлгани, бугун эса нима учун камайиб кетганига изоҳ берди.
Ҳоким изоҳига кўра, ҳовлиларда мевали дарахтлар камайиб кетишига асосий сабаб, бу – ҳар бир хонадонларда ичимлик сувига ўрнатилган сув ҳисоблагичлар.
– Авваллари маҳаллаларда машинасини дарвозаси олдига чиқариб, мусиқани баланд қўйиб, соатлаб машина юваётган одамларни кўп кўрардик. Сувга “счетчик” қўйганимиздан кейин одамлар ҳовлисидаги дарахтларни суғоришни ҳам камайтирди. Шу боис, ҳар битта маҳаллага скважина ўрнатиб беришни режа қилганмиз, – деди Ж.Ортиқхўжаев.