Бугун Агентликда мазкур ишчи гуруҳининг биринчи ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Агентлик раҳбарияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раҳбарияти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси масъул вакиллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, очиқликни баҳолаш методикаси ушбу йўналишда принципиал ҳисобланган мезонлар, замонавий тенденцияларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Бу жараёнда мамлакатимизда тўпланган ижобий тажриба, мавжуд баҳолаш мезонлари, ҳозир ҳам долзарб бўлган жиҳатлар қайтадан кўриб чиқилади ва амалиётга татбиқ этилади.
Йиғилишда шунингдек, вазирлик ва идораларнинг жамоатчилик билан ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар сингари кўплаб замонавий ахборот платформалари орқали алоқа ўрнатганлиги каби устувор жиҳатларга алоҳида эътибор қаратишга келишиб олинди.