“Reuters” Ахборот агентлигининг хабар беришича, дунё миқёсида ҳар 24 соатда ўртача 5,900 киши CОVID-19дан вафот этади, бу соатига 247 киши ёки ҳар 15 сонияда битта одам ҳаётдан кўз юмяпти, деган гап.

5-август, чоршанба ҳолатига кўра, дунёда коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 700 мингдан ошган. Умуман олганда, дунёда айни пайтда 18,6 миллион инсонлар коронавирус касаллиги билан касалланган. Юқтиришларнинг кўпи АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Россия ва Жанубий Африкада қайд этилган.

Пандемия даври давомида дунёда 703,381 бемор вафот этган, 11.909 511 киши тузалган.