Йиғилишда белгиланган топшириқлар бўйича масъуллар ҳар бир туманга бориб, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга муаммоларни ўрганади, ечимини топади, мактаб директорлари ва ўқитувчилари билан ишларни ташкил этади, мактабларда таълим сифати ва шарт-шароитларни яхшилаш бўйича туман ва шаҳарларнинг рейтингини жорий қилади, яхши ишлаган туман раҳбарларини мукофотлаш, ёмон ишлаганларини эса ишдан олиш бўйича таклиф киритади.
Бу вазифаларни тўлақонли бажариш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев аввалроқ ҳар ойнинг иккинчи сешанбасини вилоятда “Мактаблар куни” деб белгилаган эди.
Шу мақсадда, эртага вилоят сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари ҳудудлардаги умумтаълим мактабларига бориб, у ердаги мавжуд муаммолар билан яқиндан танишади. Вилоят раҳбарлари учун очиқ дарслар ташкил этилади. Шунингдек, таълим муассассасининг моддий-техник базаси, тўгараклар фаолияти, давомат масаласи ўрганилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати