Тажрибада 60 ёшдан ошган 100 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Улардан акселерометрларни бир ҳафта, кунига 24 соат тақиб юриш сўралди. Қурилмалар субъектларнинг барча ҳаракатларини ёзиб олди. Тадқиқот иштирокчиларида тажриба бошида деменция касаллиги йўқ эди.

Мутахассислар олинган маълумотларни машинани ўрганиш алгоритмига юклашди. Олинган маълумотлар таҳлил қилинди. Шунингдек, тадқиқотчилар кимларда ақлий заифлик юзага келганини аниқлаш учун шифохоналарнинг маълумотлар реестирини ҳам ўрганиб чиқишди.

Маълум бўлишича, олти йил давомида ушбу касалликнинг юзага келиши билан боғлиқ ўртача 414 та ҳолат қайд этилган. Турмуш тарзини ўзгартирган, кунига 10 соатдан кўпроқ ҳаракатсиз вақт ўтказадиган кекса одамларда деменция хавфи сезиларли даражада ошиши аниқланди, деб хабар беради mir24.tv.