Унда дунёнинг 36 мамлакатидан 292 нафар ҳарбий хизматчи чарм қўлқоп усталари иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боришди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий боксчилари жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаш билан якунладилар. Вакилларимиз 7 та медални қўлга киритди. Шуларнинг 3 таси олтин!

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз ғолиб ва совриндор бўлди:

Олтин медаллар:

-60 кг: Шунқор Aбдурасулов;

+91 кг: Лазизбек Мулложонов;

-75 кг: Мавлуда Мавлонова.

Кумуш медаль:

-64 кг: Мужибилло Турсунов.

Бронза медаллар:

-51 кг: Aзиза Ёқубова;

-60 кг: Райҳона Қодирова;

-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.