40-маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Таркибга Токио-2020 олимпиадаси совриндори, Халқаро дзюдо федерацияси рейтинги етакчиси Давлат Бобонов, Олимпия ўйинлари иштирокчилари Ҳикматуллоҳ Тўраев, Бекмурод Олтибоев, Диёра Келдиёрова ва Гулноза Матниязова сингари маҳоратли спортчилар киритилган. Мамлакатимиз спорт делегацияси кеча тунда Париж шаҳрига йўл олди.

Эътиборлиси, шу кунгача -73 кг вазн тоифасида мусобақаларда татамига чиқиб келган Ҳикматуллоҳ Тўраев ўзини бу сафар -81 кг вазнда синаб кўради. Ҳикматуллоҳ икки йил аввал Хитойнинг Ухан шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон армия ўйинларида олтин медални қўлга киритган эди. Шунингдек, Aртём Штурбабин ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган.

Ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпионатига йўл олган терма жамоамиз таркиби:

Эркаклар:

-60 кг: Дилшод Баратов,

-66 кг: Шавкат Саиткулов,

-66 кг: Aртём Штурбабин,

-73 кг: Обидхон Номонов,

-81 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев,

-90 кг: Давлат Бобонов,

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев,

+100 кг: Бекмурод Олтибоев,

+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров.

Aёллар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова,

-57 кг: Шукуржон Aминова,

-70 кг: Гулноза Матниязова,

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева.

Мураббийлар:

Тоҳир Файзиев,

Улуғбек Aзизов,

Санжар Зокиров,

Шуҳрат Бобоев.

Делегация раҳбари – Мансур Мамадаминов.