milliygvardiya.uz сурати

Ташриф мобайнида Корея делегацияси вакиллари Институт раҳбарияти, ўқитувчилари ва курсантлари билан учрашиб, ҳарбий таълим муассасасининг фаолияти ва инфратузилмаси хусусан, Ахборот-ресурс маркази, кутубхона, машғулот хоналари, Инновацион ривожланиш ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш маркази, шунингдек, курсантларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, полковник Пак Ан Со ва полиция подполковниги Ким Мун Чже Институтнинг профессор-ўқитувчилар таркиби ва курсантлари учун Корея Республикаси Қуролли Кучлари ва Корея миллий полиция агентлигининг тарихи, фаолияти, тузилмаси, вазифа ва мажбуриятлари тўғрисида тақдимот ўтказди.

Бўлиб ўтган учрашув якунида томонлар ҳарбий таълим соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илмий-тадқиқот фаолияти бўйича ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш, жумладан, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ва Жанубий Корея полицияси университетлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик битимини тузиш масалаларини ишлаб чиқишга келишиб, ҳар томонлама ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.

Шу билан бирга, дўстона руҳда кечган ташриф мобайнида хорижий меҳмонлар учун фахрий қоровул ҳамда қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати.