Мазкур учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги ҳарбий атташеси полковник Отабек Шамсиев, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа саноати давлат қўмитасининг вакиллари, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги ҳарбий атташеси катта полковник Ду Хунде ва Хитой делегацияси аъзолари иштирок этдилар.

Суҳбат чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик кенг кўламдаги ўзаро алоқаларни қамраб олгани, дўстона ва ўзаро манфаатли эканини таъкидладилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Хитой Халқ қуролланган милицияси ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида бир қатор қўшма амалий тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди, жумладан тажриба алмашиш бўйича тренинглар, қўшма ўқув машғулотлари ва ҳоказо масалалар бўйича.

Учрашув ўзаро дўстона мулоқот муҳитида бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати.