Бу сафар ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари II жаҳон уруши фахрийси Ҳотам ота Aбдуллаевнинг ҳолидан хабар олиш учун унинг хонадонига ташриф буюришди.

II жаҳон урушидек шафқатсиз жангни ўз кўзлари билан кўриб, ҳар бир воқеани бор вужуди билан ҳис қилган Ҳотам ота Aбдуллаев 1942 йилнинг баҳорида Aндижон вилояти, Марҳамат тумани, Меҳнат қаҳрамони кўчасида туғилган.

1942 йил… Aйни уруш авжига чиққан чоғлари 18 ёшлик Ҳотам Aбдуллаев ҳам барча тенгдош дўстлари каби Ватан ҳимояси учун жангга отланди. У 1945 йилнинг октябрь ойида қонли жангдан қайтган.

97 ёшли уруш фахрийси ҳурмат-эҳтиром учун ҳарбий хизматчилардан миннатдор эканлигини айтиб, тинч-тотувликка шукроналик билдирди. Ҳотам отадек нуронийлар тинчлик қадрини юксак баҳолашади. Биз бундай инсондан ўрнак олишимиз зарур.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати