Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академиясида, Қуролли кучлар Академияси ўқув жараёнини таъминлаш базасида, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган 64562-ҳарбий қисмда, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида миллий фильмлар намойиш этилди.
Куни кеча Тошкент ҳарбий округи 07984 ва 531 СЧР батальонида "Ёлғон гирдоби" фильми намойиш қилинди. Мард ва жасур ҳарбийларимиз бу каби фильмлардан тўғри сабоқ чиқарган ҳолда она Ватан олдидаги бурчларини чин дилдан бажаришга сўз беришди. Устозлари билан ушбу фильмлардаги ғоялар ва образлар тўғрисида мунозара юритишди.