Аҳамиятлиси, Ниятронгга бу сафар ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов рақиблик қилади. Ташкилот томонлар келишувга эришиши ва музокаралар ўтказиши учун 30 кун вақт берди.
Маълумот учун, 33 ёшли Ниёмтронг фаолияти давомида 24 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бу у учун 12-ҳимоя жанги бўлади.
Ҳасанбой Дўсматов эса проф фаолияти давомида 6 та жанг ўтказиб, барчасида зафар қучган. Чарм қўлқоп устамиз WBA рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.