Умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари доирасида юртимизда дарахт ва гул кўчатлари экилиб, боғ ва гулзорлар яратилади, бинолар ва қабристонларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтирилади.
Бугун ана шундай умумхалқ ҳашар тадбири Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг марказий аппаратида ҳам ташкил қилинди.
Мазкур хайрия ҳашари давомида маъмурият жойлашган бино атрофи ва ички ҳудудлари тартибга келтирилди, ариқлар, кўчалар ҳамда йўлаклар тозаланди, дов-дарахтларни буталаш ишлари амалга оширилди.
Юртнинг обод бўлишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишни инсоний бурчи деб билган Бюро ходимлари бу каби ҳашар тадбирларини республикамиз бўйлаб вилоят, туман-шаҳарларда ҳам давом эттирмоқдалар.