Туркиянинг Ҳатай вилоятида юз берган зилзила қурбонлари сони олти нафарга етди, дея хабар бермоқда Star газетаси.

“Ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди”, деб ёзади газета.

Аввалроқ Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги зилзилалардан 300 га яқин одам жароҳат олганини маълум қилган эди. TRT Haber телеканали тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди, дейилади ria.ru сайтида.