MET Office томонидан берилган баёнотга кўра, бу хавф шунча одам ҳаётининг бой берилиши мумкинлигини ҳам англатади. Эълон қилинган харитада Африка қитъасининг марказий қисми, Жанубий Америка, Австрия шимоли, Таиланд, Вьетнам ва Малайзия каби мамлакатлар ушбу хавф остида қолиши мумкинлиги таъкидланган.
Exeter университети профессори ҳамда Британия метеорология агентлиги аъзоси Ричард Беттс глобал исишни Сельций бўйича 2 даражадан паст даражада ушлаб туриш муҳим эканини таъкидлар экан, "Ҳарорат даражаси қанчалик баланд бўлса, одамлар ҳаёти учун хавф шунчалик оғирроқ бўлаверади. Бироқ ҳозир ҳаракат қилсак, бу юқори хавфнинг олдини олиш имкони мавжуд бўлиши мумкин", деди.