Альдо Стейнфельд бошчилигидаги Швейцария Олий техника мактаби тадқиқотчилари уч асосий бўлмадан иборат қурилма ишлаб чиқишди. Бўлмалардан бири тўғридан-тўғри ҳавони ушлаб қолишга мўлжалланган, иккинчиси оксидовчи-тикланувчи бўлма. Учинчиси эса газни суюқликка айлантириб бериш вазифасини бажаради.

Параболик антеннани эслатувчи бу қурилма қуёш нурини реакторга узатади. Унда ҳаводан сув ва  карбонад ангидрид ажратиб олинади. Ҳосил бўлган қоришмадан кейинчалик керосин, метанол каби суюқ углеводородлар ишлаб чиқарилади.  

Синовдан ўтаётган мазкур тизим ҳар қандай об-ҳаво шароитида барқарор ишлай олади. Қуёш нури воситасида 7 соатда 32 миллилитр метанол ишлаб чиқаради.

Аввалига сармоя харажатлари туфайли бундай ёнилғи қазиб олинаётган керосинга қараганда қимматроқ бўлади. Мазкур технология муаллифлари мазкур ғоя кенг миқёсда қўлланилиб, бундай ёнилғидан кенг миқёсда фойдаланишга ўтилиши билан уни ишлаб чиқаришга кетадаиган харажатлар камайишига умид қилишмоқда, дея хабар беради ria.ru.