Мутахассислар 2010 йилдан 2017 йилгача учта шаҳарда ўтказилган саккиз йиллик тадқиқот давомида ҳаво сифатини ўлчашди. Маълум бўлишича, ультрадисперс заррачалар таъсирига учраган одамларда ифлосланган ҳавони ютгандан кейин беш-етти кун ичида ўлим хавфи сезиларли даражада юқори бўлган. Ультрадисперс заррачалар – ҳавони ифлослантирувчи энг кичик заррачалар. Уларнинг диаметри 0,1 микрондан ошмайди.

Хусусан, ҳар бир куб сантиметрда 3223 заррача концентрацияси ортиши билан нафас олиш тизими касалликларидан ўлиш эҳтимоли 4,46 фоизга ошди. Бундан ташқари, бундай натижалар ҳаво ифлослантирувчи бошқа қаттиқ моддаларнинг таъсиридан қатъи назар сақланиб қолди (масалан, PM 2,5), деб хабар беради lenta.ru.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, мутахассислар ҳаво сифати мониторинги ва аҳоли саломатлиги хавфини баҳолашда нафақат каттароқ, балки ўта нозик заррачалар, шунингдек, газ концентрациясига ҳам эътибор қаратишлари керак.