Zem деб номланган концепт-кар CО2ни махсус ишлаб чиқилган фильтрларда сақлайди.
Бу ўзига хос прототип. У пастки қисмга ўрнатилган углеродни ушлаш мосламасидан фойдаланади. Чиқиндиларни камайтириш учун кузов ва рама қайта ишланган пластмассадан фойдаланган ҳолда 3-D принтерида чиқарилди, салон эса ананас терисидан ишланди.
“Биз битта машинага жуда кўп технологияни жойлаштирдик. Бу орқали уларнинг имкониятларини чамаладик. Келажакда углеродни ушлаш технологияси мавжуд автомобилларнинг қайта жиҳозланиши ва ҳозирда ҳаракатланаётган бир миллиард енгил автомобиллар чиқарадиган чиқиндиларни бартараф этишда ёрдам бериши мумкин”, деб таъкидлашди ишлаб чиқувчилар.
Электромобил остида ҳар бир олд ғилдирак ёнида иккита фильтр мавжуд. Автомобиль ҳаракатланаётганда ҳаво фильтрдан ўтади ва карбонат ангидрид фильтр ичидаги махсус донга ёпишади. Фильтрни ҳар 200 миляда тозалаш керак, шунинг учун талабалар CО2ни ажратиб оладиган махсус электр транспорт воситаларини зарядлаш станциясини ишлаб чиқишди. Кейинчалик у соф водород каби бошқа ёқилғиларни ишлаб чиқариш учун қайта ишлатилиши мумкин, дейилади korrespondent.net сайтида.