Тадқиқотда ўрта ёшли 25 нафар кўнгиллилар иштирок этди. Улар аввалига дизель ёнилғисининг ёниши натижасида чиққан тутундан, муайян муддат ўтиб, тоза ҳаводан нафас олишди. Тадқиқотнинг ҳар бир босқичдан сўнг иштирокчиларнинг мия фаоллиги матнит-резонанс томографияси (МРТ)дан ўтказилди. Шундан сўнг миянинг хотира ва фикрлашга масъул бўлган қисмлари таҳлил қилинди.

Ҳатто зарарланган ҳавода нафас олинганидан икки соат ўтиб ҳам иштирокчиларнинг миясидаги мазкур қисмларда алоқа камайгани аниқланди.  Мутахассисларнинг қайд этишича, бу конгнитив функциядаги муаммолар, руҳий тушкунлик аломатларининг юзага келишида намоён бўлди. Шунга қарамай, миядаги ўзгаришлар вақтинчалик бўлиб чиқди – тоза ҳавода нафас олингач, уларнинг аҳволи ўнгланди.