— Яқинда 85 ёшга тўламан, — дейди давлатободлик Камолхон ота Жамолиддинов. — Набира ва эваралар бахт-у камолини кўриш бизга ҳам насиб этди. Уларнинг беташвиш ҳаётини кўриб қувонаман. Байрам арафасида мени йўқлаб келган одамларнинг эътиборидан эса қувончим икки карра ортади. Эътибор одамни азиз ва мукаррам қилади. Кексаларга ғамхўрлик кўрсатаётганларга ҳам кексалик насиб этсин.

Дарвоқе, Ҳайит байрами арафасида хайрия тадбирлари бошқа туманларда давом этмоқда. Шу пайтгача Наманганда истиқомат қилаётган 200 нафар фуқарога байрам совғалари улашилди.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати