Экспозициядан рассомнинг “Учрашув”, “Таклиф”, “Ташриф”, “Эрта куз”, “Пари қишлоқ”, “Ўтмишдан садо”, “Машраб”, “Ойхон” каби қатор асарлари ўрин олган.
Намойишга қўйилган ижод намуналарида Ўзбекистон театрларида саҳналаштирилган асарлардан, турмуш тарзимиз, маданиятимиз тарихидан, миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиздан лавҳалар, умргузаронлик акс этган.
А.Орипов 1955 йили Тошкент вилоятининг Бекобод туманида таваллуд топган. Шу ерда мактабни битириб, Тошкент Театр ва рассомлик институтида ўқиган. Кўп йил республика театрларида ишлаган. Ҳозирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талабаларга сабоқ беради.
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси.
Кўргазма намойиши давом этмоқда.
Ҳасан Абдуназаров