Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Ҳазорасп туман ҳокимининг ўринбосари У.А. “Қиртепа” маҳалласи ҳудудида ноқонуний қурилган турар жой биноларини бузмаслик ҳамда ушбу маҳалладаги туман хокимлиги захирасидаги 18 сотих ер майдонини турар жой қуриш учун ажратиб бериш эвазига фуқаро И.дан 12 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.