Кўргазмада музей фондларида сақланаётган Иккинчи жаҳон уруши йилларига тегишли материаллардан иборат плакатлар, фотолавҳалар, эскизлар, картина ва ҳарбий соҳа вакилларининг шахсий буюмларидан ташкил топган экспонатлар намойиш этилмоқда.
Кўргазма жорий йилнинг июнь ойига қадар давом этади.
Шунингдек, Ўзбекистон тарихи давлат музейи филиали Тошкент музейида ҳам «Хотира ва қадрлаш» куни муносабати билан «Ҳар бир инсон қадри учун» мавзусида тадбир ҳам ўтказилди. Тадбирда Олмазор тумани Республика Нуронийлар жамғармаси аъзолари ва Шайхонтоҳур тумани 84-умумтаълим мактаб ўқувчилари меҳмон бўлди.