Маълум қилинишича, дунё аҳолиси Албания, Доминикан Республикаси, Танзания, Коста-Рика ва Шимолий Македонияга бемалол саёҳат қилиши мумкин.
Таъкидланишича, айни пайтда 69 та мамлакат саёҳатлар учун бутунлай, яна 73 мамлакат қисман ёпиқ бўлиб қолмоқда. Шунингдек, 70 та мамлакат сайёҳлардан карантинда бўлишни ёки CОVID-19 учун манфий тест-синовидан ўтишни талаб қилмоқда.
Ташкилот ҳисоботида кўрсатилишича, янги коронавирус штаммларининг тарқалиши мамлакатларни янада қатъий чоралар кўришга, шу жумладан, чегараларни ёпишга олиб келган.
«Чекловларнинг жорий этилиши сўнгги маълумотлар ва таҳлилларга асосланиши керак. Чунки миллионлаб корхоналар ва ишчиларни қамраб олган соҳани хавфсиз ва масъулиятли қайта бошлашни таъминлаш учун доимий равишда текшириш ишларини олиб бориш талаб этилади», – дея таъкидлаган ташкилот раҳбари Зураб Пололикашвили.
Аввалроқ олимлар туризмнинг коронавирус тарқалишига қандай таъсир кўрсатишини маълум қилганди.