Ташкилотнинг асосий мақсади – аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами шароитлари ва турмуш сифатини яхшилашга кўмаклашиш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш, шунингдек, давлат органлари ва муассасаларини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунар таълими тизимини такомиллаштириш ва инновацияларни ривожлантиришга ҳисса қўшиш ва бошқалардан иборат, дея хабар беради Адлия вазирлиги ахборот хизмати.
Ташкилот таълим тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда профессионал таълим тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини 2021-2025 йиллар давомида амалга оширишни режалаштирган. Мазкур лойиҳа бюджети 4,8 миллион франкни ташкил этади.