Ҳимоя ордери - бу тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳимоя ордерини расмийлаштириш ваколати профилактика инспекторига берилган.
Аниқланган ёки келиб тушган барча зўравонлик ҳолатлар юзасидан маълумотлар ҳудудий профилактика инспектори томонидан ўрганиб чиқилиб, 24 соат ичида ҳимоя ордери бериш чоралари кўрилади. Ҳимоя ордери 30 кун муддатга берилиб, шу муддат ичида ҳавф бартараф этилмаса, уни узайтириш бўйича мурожаатга асосан, яна 30 кун муддатга берилади.
2021 йилнинг 4 ойи давомида 14 165 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилган, 7 141 та оила яраштирилиб,
5 431 та низо бартараф этилди.
2020 йил якунлари бўйича тазйииқ ва зўравонликдан жабрланган жами 14 774 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери расмийлаштириб берилган.