Бу ҳақда ISRO раҳбари Шридхара Паникер Сомнатх маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.

“Одамнинг коинотга кема воситасидаги парвози билан боғлиқ мамлакатдаги илк дастур – Гаганьян 2025 йил охиригача бошланиши кутилмоқда”, деди Сомнатх илғор тадқиқотларни ривожлантириш йўлидаги хизматлари учун уни Adi Sankara Trust жамғармаси мукофоти билан тақдирлаш маросимида.

“2035 йилга бориб мамлакатда коинот станцияси бўлади. ISRO аллақачон Ойдан намуналар олиш учун Чандраян-4 устида ишламоқда”, дея қўшимча қилди у.