Ракета Шрихарикота оролидаги космодромдан амалга оширилди. Бу 24 соат ичида иккинчи уриниш эди – биринчиси режалаштирилган ишга тушириш вақтидан беш сония олдин тўхтатилди.

Синов экипаж капсула ишламай қолса, уни хавфсиз тарк этиши мумкинлигини кўрсатиш учун ўтказилди.

“Мен TV-D1 (Test Vehicle Demonstration 1) миссияси муваффақиятли якунланганини эълон қилишдан жуда мамнунман”, деди IRSO раҳбари  Сридхар Соманат ракета учирилганидан сўнг.

Уч фазогир билан бошқариладиган миссияни 400 километрлик қуйи Ер орбитасига жўнатиш бир қатор учувчисиз синовлар муваффақиятли якунлангандан кейингина амалга оширилади.

Ҳиндистон 2018 йил декабрь ойида орбитага экипаж юбориш миссиясини тасдиқлади. Gaganyaan лойиҳасининг қиймати 1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Миссия 2025 йилга мўлжалланган, деб хабар беради korrespondent.net.