Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон раҳбарларининг фаол ишончли мулоқоти натижасида икки томонлама муносабатлардаги янги суръат мамнуният билан қайд этилди.
Учрашувда маданият ва санъат соҳаларида қўшма тадбирлар ўтказиш халқлар ўртасида ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.