Учрашувда ахборот технологиялари, технопарклар ва инновация марказларини ривожлантириш ҳамда бошқариш, IT-таълим ва энг янги технологияларини жорий этиш масалаларининг жорий ҳолати ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳаракатлар режаси бўйича фикр алмашилди.
Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.