Тантанали кутиб олинган тадбир меҳмонлари иштирокида университетда ташкил этилган “Ҳинд ўқув хонаси”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур хонага Ҳиндистон элчихонаси томонидан замонавий ва кўп функцияли электрон доска, мусиқа асбоблари, ҳинд ва инглиз тилларидаги китоблар ва ҳинд маданияти билан таништирувчи суратлар тақдим этилди.
Эндиликда ушбу ўқув хонасида яратилган шароит орқали нафақат Ҳиндистон, балки бошқа хорижий ҳамкор ОТМлар билан онлайн ўқув машғулотларини ўтказиш мумкин.
Меҳмонлар университетда яратилган шароитлар ва Қатағон қурбонлари музейини кўздан кечиришди.