Бош вазир Ҳиндистоннинг коинот ташаббуслари, жумладан, яқинда амалга оширилган Chandrayaan-3 ва Aditya-L1 миссиялари муваффақиятини эслатиб, янги улкан мақсадларни белгилашни таклиф қилди. Моди мамлакатнинг бошқариладиган коинот дастури – Gaganyaan бўйича йиғилишда бу борада кўрсатмалар берди, унинг биринчи миссияси 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган.

Бош вазир, шунингдек, ҳиндистонлик олимларни сайёралараро миссиялар, жумладан, Венерага орбитал ва Марсга қўниш модули юбориш устида ишлашга чақирди.

Коинот тадқиқотлари департаменти, ўз навбатида, Ойни тадқиқ қилиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқади. Бунга Chandrayaan қатор миссиялари, Next Generation Launch Vehicle (NGLV) янги ракета ташувчисини ишлаб чиқиш ва янги учириш майдончаси қурилиши киради, деб хабар беради korrespodent.net.