Инсонпарварлик ёрдами таркибига тиббий воситалар, жумладан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда самарали ҳисобланган 7 миллионга яқин таблеткани ўз ичига олган.

Дори-дармонлардан иборат юк Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ва ушбу мамлакатнинг  Кимёвий маҳсулотлар ва ўғитлар вазирлиги қошидаги Фармацевтика саноати департаменти томонидан шакллантирилди.

Умумий оғирлиги 5 тоннадан ортиқ юк мамлакатимизнинг тегишли идораларига топширилди.