«Medveda» компанияси 2019 йил ташкил этилган бўлиб, қисқа давр ичида Бирлашган Араб Амирликлари, Арманистон, Грузия ва бошқа қатор мамлакатлардаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда Ҳиндистон тиббиёт университетларининг бўлимларини очиш ва шифохоналар қуриш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириб келяпти.

А.Теотия компания Марказий Осиё минтақаси давлатлари, хусусан Ўзбекистон билан олий таълим, ахборот-коммуникация технологиялари ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш истагида эканини билдирди.

Хорижий тадбиркор «Medveda» компанияси республикамиздаги тиббиёт университетини ташкил этиш, мавжуд тиббиёт университетлари ва коллежларини такомиллаштириш, тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, комплекс таълимни ташкил этиш мақсадида сунъий интеллект соҳасига илғор ахборот технологияларини жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш йўналишларида биргаликда лойиҳалар амалга оширишга қизиқиш билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА.