Ҳиндистоннинг штатлари – Мадхя-Прадешнинг марказий ва Гужаратнинг ғарбий қисмидаги учта ҳудудда тошга айланган ана шундай қадимий қолдиқлар топилган. Олимларнинг фикрича, бу титанозаврлар тухумларининг биринчи марта ана шундай миқдорда топилиши.

“Биз тухумларнинг кўпи бир-бирига яқин жойлашганини кўрдик. Балки урғочи тухум қўйиб, болаларини қаровсиз қолдириб кетгандир, дейди тадқиқотчилардан бири Гунтупалли Прасад. Унинг сўзларига кўра, “динозаврлар учун энг кенг уялар жойи” аниқланган, у тахминан 900 километр масофани эгаллайди.

Қазишмалар натижалари шуни кўрсатдики, Ҳиндистонда илгари маълум бўлганидан кўра кўпроқ титанозаврлар яшаган. Бундан ташқари, бир ҳудудда жуда кўп тухум мавжудлиги динозаврлар уяларда тўда бўлиб яшаганини кўрсатади.

Титанозаврлар юқори бўр даврида яшаган ўтхўр динозаврларга мансуб. Улар ҳозирги Осиё, Африка, Европа ва Жанубий Америкада яшаган. Титанозаврларнинг узунлиги 9-12 метрга, оғирлиги эса 13 тоннагача бўлган.